Икромов Бекзод.*

                                   Эргвашев Шоҳжаҳон


    Бизнинг Қомус, демократик конституцияларга қўйиладиган юксак талабларга жавоб беради, инсон ҳамда фуқаронинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини кафолатлайди[1].

 

 

                   Дунёдаги ҳар бир суверен демократик мамлакатларда ҳар бир шахснинг   ўз ҳоҳиш эркин амалга ошириши бевосита Конституция ва жорий қонунлар билан амалга оширилади. Конституцияда мустаҳкамланган меьёрлар эса мамлакатдаги мавжуд  демократик жараёнлар ва тамойиллар билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Ҳозирги кунда биз бозор иқтисодиёти жараёнининг тамойилларига асосланган ижтимоий адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бормоқдамиз.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос энг муҳим хусусияти шундаки, у ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатлари ва ижтимоий адолатли фуқаролик жамиятининг асосий йўналишлари бериб ўтилганлигидадир.Ушбу асосий Қомусимизда ҳалқимизнинг ўз ҳоҳиш-иродаси, манфаатлари ва миллий қадриятларимиз ўз ифодасини топган. Зеро, Президент И.А.Каримов таькидлаганидек:  “Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эьтибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир....Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз том маьнода ҳалқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсулидир”[2] .

       “Фуқаролик жамияти” тушунчасининг маъносига келадиган бўлсак, бу тушунча  инсониятнинг буюк файласуф ва мутафаккирлар томонидан ҳар бир даврда атрофлича ўрганилиб, муҳокама этиб келинди, тарихий тараққиёт давомида ўзини турлича кўринишларда намоён қилди. Шундай экан, фуқаролик жамиятини барпо этишга интилиш инсоният учун, қолаверса, унинг тинчлиги ва фаровонлигига эришиш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

       Фуқаролик жамияти ўзбошимчаликка, синфий нафратга, тоталитаризмга, бошбошдоқликка, зўровонликка ўрин қолдирмайдиган, қонун, аҳлоқ инсонпарварлик ва адолат тамойилларини барча бирдай ҳурмат қиладиган эркин, демократик, ҳуқуқий жамиятдир. Бундай  жамиятда ҳар бир фуқаронинг ўз мулкига эга бўлиши, уни тасарруф қила олиши учун шахсий ёки жамоавий ҳуқуқи таъминланган бўлади.

       Ўзбекистон Республикаси Президенити И.А.Каримов фуқаролик жамиятининг моҳияти ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтган эди:“Биз учун фуқаролик жамияти — ижтимоий макон.Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради.Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражда рўёбга чиқишига кўмклашади.Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймайди. Яьни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади”[3].

Таниқли ҳуқуқшунос олим Х.Одилқориев ўзининг “Конституция ва фуқаролик жамияти” номли китобида фуқаролик жамияти тушунчасига қуйидагича таьриф бериб ўтган: “фуқаролик жамияти — ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳуқуқий аньана ва қонунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуинсоний қадриятлар эьзозланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сўзсиз таьминланадиган, давлат ҳокимиятининг самарали жамоатчилик назорати механизмлари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чуқур маьнавий-маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик  ҳуқуқий жамият”[4].

         Фуқаролик жамиятини барпо этишда Конституциянинг ўрни ва роли масаласига келадиган бўлсак, халқимизнинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли, фуқаролик жамиятининг амалга ошириш  ва тадбиқ этиш механизми, унинг таркибий тузилмалари  бевосита Конституцияда мустаҳкамланган бўлади. Фуқаролик жамияти Конституцияда ўз ифодасини топган меьёрлар ва асослар билан биргаликда ҳаракатда бўлади.Шунингдек, Конституция фуқаролик жамиятининг барча асос ва бўғинларини унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва маьнавий жиҳатларини ривожланиши ва тараққий топишига таьсир кўрсатади.Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этишнинг негизи, яьни пойдевори  деб айтиш мумкин сабаби, асосий Қомусимизда мамлакатимиз аҳолисининг миллий хусусиятлари аньана ва қадриятлари, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишдаги асосий тамойиллар, инсон қадр-қиммати, инсоннинг манфаатларинг устуворлиги ва ташқи сиёсат соҳасида давлатимизнинг тенг ҳуқуқлилиги каби демократик тамойиллар ўз аксини топган.Фуқаролик жамияти мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида ўзининг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий-маьрифий  жиҳатлари ва йўналишлари бўйича амалга оширилади.Конституциявий институтлар ва фуқаролик жамияти институтлари бир-бирлари билан биргаликда, узвий боғлиқликда шаклланади. Республикамизда фуқаролик жамиятини шакллантирувчи асосий куч сифатида унинг институтларига алоҳида эьтибор қаратиш лозим.

         Юридик адабиётларда фуқаролик жамиятининг ички тизими қуйидагича таснифланган:

Биринчидан, иқтисодий соҳадаги манфаатларни қаноатлантирувчи тузилмалар;

Иккинчидан, ижтимоий соҳадаги манфаатларни ифодаловчи тузилмалар;

Учинчидан, сиёсий соҳадаги манфаатларни акс эттирувчи институтлар ва тузилмалар[5].

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиИ.А.Каримов иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясидаги “Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” номли маьрузасида мамлакатимизда демократик имлоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятининг асосларини, устувор йўналишлари ва принципларининг муҳим хусусиятларини белгилаб берди.Президент И.А.Каримов ўзининг ушбу маьрузасида фуқаролик жамиятининг институтларига ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятига алоҳида эьтибор қаратиб ўтди.

  Фуқаролик жамияти моҳиятини инсон эркинлиги, инсон омили ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари ҳамда жамият ва шахс масалалари ташкил этгани боис, бундай қарашлар жамиятдаги шахсларни тезда ўзига жалб этади. Фуқаролик жамиятига фақат истиқболни, мустақилликни, қонун устуворлигини, тенгликни ҳамда ижтимоий – сиёсий барқарорликни  теран англаган ҳолда эришилади.

 

 

 

 



* ТДЮИ талабалаи

[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамбелиясининг 48-сессиясидаги маьрузаси Т.: “Ўзбекситон” 1993 й. 7-б.

[2] Каримов.И.А. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати. Т.: “Шарқ” 1993 й. 6-б.

[3] Каримов.И.А.Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.Т.: “Ўзбекистон”. 1997 й.

[4] Қаранг: Одилқориев Х  “Конституция ва фуқаролик жамияти”  Т.: “Шарқ”  2002 й. 164-б.

[5] Қаранг: Ўша жойда 174-175 б.