Жамият хаётида Сиёсий партияларнинг тутган ўрни.
Икромов Бекзод
Эргашев Шоҳжаҳон[1]
Демократик жамиятнинг мухим тамойили – мамлакат худудида жамоат ташкилотларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрстаиши билан белгиланади.
Конституциянинг XIII бобида мамлакатимизда жамоат бирлашмаларининг эркин ва фаол харакат қилищлари, фуқаролик жамияти яратилиши учун тўла ижтимоий-хуқуқий асослар яратилган[2].
Сиёсий партияларнинг роли жамият сиёсий хаётида борган сари юксалмоқда. Зероки, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ҳозирги вактда биз хуқуқий демократик бозор иқтисодиётига асосланган давлат, хеч кимдан кам бўлмаган хаёт қуриш учун интилмоқдамиз. Бу хаётнинг сиёсий-ижтимоий асослари бўлган демократия принципларини, кўппартиявийлик мухитини мустахкамлаш, партиялар фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш бугунги хаётимизнинг энг мухим вазифаси, эртанги тараккиётимизнинг гарови бўлиб колмокда».[3]
Партия лотинча «pars» деган сўзидан олинган бўлиб, «қисм», «бўлак» деган маънони билдиради.
Сиёсий партия - маълум давлат фуқароларининг қарашлари, манфаатлари ва мақсадларини муштараклиги асосида тузилган давлат хокимияти органларини шакллантиришда жамиятни муайян қисмини сиёсйи иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи хамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир[4].
Сиёсий партияларни таърифини белгилашда турли россия укув кўлланмаларида турлича ёндашувлар мавжуд. Масалан, Б.А.Страшун редакциясидан чиққан «Конституционное право зарубежных стран» ўқув қўлланмасида сиёсий партияга таъриф сиёсий партия бу жамиятнинг фаол ва ташкиллаштирилган қисми деб бошланади[5].
Рус олими М.Ф.Чудаков ўз дарслигида эса сиёсий партияга қуйидагича таъриф берилган:
«Сиёсий партия бу давлат ҳокимиятини қўлга киритиш, қўлда сақлаб қолиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида бирлашган ва маълум синфнинг, ижтимоий, диний, этник уюшманинг, ёки бошқа инсонларнинг бирлашмасининг қизиқишларини ифодоловчи ташкиллаштирилган (ёки қатъий ва қаттиқ ташкиллаштирилмаган) одамларнинг гуруҳи»[6].
Рус хукукшуноси Чиркиннинг фикрича эса биз сиёсий партияларни юридик нуқтаи-назардан тушунишда унинг қуйидаги хусусиятларини инобатга олиш зарурлигини кўрсатиб ўтади:
сиёсий партия жамиятнинг маълум бир гурухига тегишли булади ва аъзоларининг умумий сиёсий фикр ва мақсадлари асосида ташкил этилади;
сиёсий партиялар демократия ва ошкоралик принципи асосида фаолият юритади;
сиёсий партияларнинг асосий мақсади - ўз аъзоларининг сиёсий - маданий талабларини қондириш ниятида эканлиги;
сиёсий партия халқнинг сиёсий иродасини ифодалашда ва шакллантиришда иштирок этади;
сиёсий партия давлат хокимияти учун тинч ва бошка конституцион воситаларда кураш олиб борадиган ихтиёрий, ўз-ўзини бошқарувчи фукароларнинг ташкилоти хисобланади[7].
Партия устави- махсус хужжат бўлиб, партиянинг ички хаётининг нормаларини ва ташкилий тузилмасини белгилаб беради. [8]
Одатда партиялар ўзларининг иқтисодий – ижтимоий нуқтаи - назарларига кўра классификация қилинади яъни мулк шаклларига. Шунингдек, мулк шаклларига бўлган муносабатлари ва жамият манфаатларини тақсимлашига кўра. Бу мезонларга кўра партиялар уч гурухга (етарли даражадаги шартлилик асосида) бўлинади.
Консерватив кўринишдаги партиялар;
Марказлаштирилган характердаги партиялар;
Сўл кўринишдаги партиялар[9].
Сиёсий спекторнинг яна шундай қисмлари борки улар ультрасўл ва ультраўнг деб ҳам номланади. Улар сиёсий тизимнинг номуҳим ва номажбурий қисмлари бўлиб, улар одатда маргинал партиялар деб ҳам номланади.
Ультраўнг партиялар – фашистик ва ирқий типдаги партиялар. Одатда улар кам сонли бўлади, аммо жуда ҳам радикал руҳда бўлишади.
Ультрасул партиялар ҳам ҳозирда актив эмас. Уларга мисол қилиб, Троцкий ва Мао Цезуданнинг фикрлари асосида ташкил этилган партияларни мисол қилишимиз мумкин.
Президентимиз И.А.Каримов эътироф этиб ўтганаридек, “Партияларнинг пайдо бўлиши, улранинг сони, дастурий йўл-йўриқларининг ўзига ҳослиги ва хоказолар эса ижтимоий манфаатлар йигиндиси ва жамланиши орқали табиий йул билан белгиланмоғи лозим. сиёсий партиялар мавжуд бўлишининг асосий ва брдан бир принципи давлатнинг конституциявий меъёрларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этишдан иборат бўлмоғи лозим”, сиёсий партиялар халк билан хокимият ўртасида асосий боғловчи бўғин бўлган демократик институтга айланиши ғоят муҳимдир[10].
Шу билан бирга демократиянинг сифати партияларнинг сони кўп бўлиши билан белгиланмаслигини ҳам ёдда тутиш зарур. Ҳақиқаттан ҳам кенг ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишга кодир бўлган сиёсий партиялар учун нормал сиёсий макон яратиб бериш муҳимдир”[11].
Президентимиз таъкидлаганларидек, миёсий хаётни сиёсий партияларнинг фаолиятисиз тасаввур этиш қийин
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, сиёсий партиялар фаолиятининг самарали ташкил этилганлиги ва унинг мукаммал тизмга эгалиги- эркин фуқаролик жамияти қуришнинг гаровидир.
[1] ТДЮИ талабалари
[2] П.А.Саматов, Ж.Х.Абдусатторов «Узбекистон Республикаси конституцияси: жамоат бирлашмалари», Тошкент, 2002 йил, 5-6-бетлар.
[3] И.А.Каримов Тадбиркорлик ва ишбилармонлар ижтиомий катлами Ўзбекистон сиёсий майдонида ўз ўрнини эгаллаши лозим., Т.,Ўзбекистон , 2003, 7-бет .
[4] Узбекистон Республикасининг Конституциявий хукуки., ТДЮИ, Т.: «Молия», 2002йил, 332-бет.
[5] М.Ф,Чудаков «Конституционное право зарубежных стран», М., «Харвест», 1998год, стр-91.
[6] М.Ф,Чудаков «Конституционное право зарубежных стран», М., «Харвест», 1998год, стр-92.
[7]В.Е.Чиркин: «Конституционное право зарубежных стран», М.: «Юрист», 2001год, стр-118-119.
[8] «Конституционное право зарубежных стран», Учебник для ВУЗов, Москва, 1999год, «НОРМА-Инфра», стр-157.
[9] М.Ф.Чудаков «Конституционное право зарубежных стран», Москва, «Харвест», 1998 год, стр. 96-97.
[10] И.А.Каримов «Кучли давлатдан кучли жамият сари», Тошкент, «Шарқ», 1998 йил, 88-бет.
[11] И.А.Каримов «Кучли давлатдан кучли жамият сари», Тошкент, «Шарқ», 1998 йил, 87-бет.
In : Milliy huquq